• 12 592 сўм
    -84.4
  • 14 822 сўм
    -153.86
  • 160 сўм
    -1.38
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    -84.4
  • 14 822 сўм
    -153.86
  • 160 сўм
    -1.38
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Коронавирус 29 ноябр 2021

COVID-19’нинг янги “омикрон” штамининг Ўзбекистонга кириб келиш эҳтимоли қай даражада?

Нурмат Отабеков коронавируснинг янги штами бўйича маълумот берди.

1632
0
ССВ

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков коронавируснинг янги “омикрон” штами Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли бўйича маълумот берди.

“Вируслар оддий, ҳужайрасиз организмлар. Уларда ўзгарувчанлик юзага келиши табиий ҳол. Масалан, ҳозиргача коронавируснинг қўзғатувчиси, яъни SARS-CoV-2'нинг 7 мингдан зиёд мутацияга учраган штаммлари аниқлаган. “Oмикрон” ҳам шулардан бири.

Биз янги штаммнинг тарқалиш ўчоғи бўлган Жанубий Африка давлатлари билан бевосита авиация алоқалари ўрнатмаган бўлсак-да, ушбу касаллик иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши эҳтимоли йўқ эмас”, - дейди Н. Отабеков. 

Унинг таъкидлашича, SARS-CoV-2'нинг ушбу янги штамми учун алоҳида протокол ишлаб чиқиш масаласини, албатта, вақт кўрсатади. Шунга қарамай, мавжуд диагностика, даволаш ва профилактика имкониятларидан самарали фойдаланиш бу вирус турига қарши ҳам натижа беради. 

“Энг асосийси, жамоавий иммунитетни шакллантириш, яъни оммавий эмланиш кўрсаткичларини ошириш орқали ҳам эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаб туриш мумкин.  

Чунки вакциналар SARS-CoV-2'нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммида самара беради. Ҳатто янги штаммни юқтириб олган ҳолатда ҳам барча дозада эмланганларда касаллик енгил ва жиддий асоратларсиз ўтади.  

Юртимизга коронавируснинг турли штаммлари ҳар сафар хориждан қайтган фуқароларимиз орқали кириб келганини ҳисобга олсак, айни кунларда касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормасликни тавсия қиламиз”,- дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Н. Отабеков.

1632
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш