• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 31 август 2021

“Толибон” Ўзбекистондан афғон учувчилари ва авиатехникани қайтаришни талаб қилди

Ўзбекистон ўз навбатида АҚШни афғон учувчилари ва уларнинг оилаларини чиқариб юбориши ҳақида огоҳлантирди.

1856
0
Иллюстрация / Staff Sgt. Larry E. Reid Jr.

“Толибон” босими остида Ўзбекистон АҚШдан икки ҳафта аввал юқори малакали афғон учувчилари ва уларнинг оилаларини чиқариб юбориши ҳақида огоҳлантирди, дея ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Нашрга кўра, “Толибон” чегарани кесиб, Ўзбекистонга ўтган афғон ҳарбийлари билан бирга барча авиатехникани қайтаришни ҳам сўраган.

The Wall Street Journal Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон ҳарбий ҳаво кучларига тегишли 46 тача самолёт ва вертолётлар борлигини ёзган.

Қайд этилишича, АҚШ Ўзбекистоннинг огоҳлантиришига қандай жавоб бериши ҳозирча номаълум.

1856
0