• 11 980 сўм
    -30.09
  • 13 134 сўм
    -66.62
  • 146 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -30.09
  • 13 134 сўм
    -66.62
  • 146 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:17

«Доля», «Скар», «Туз», «Доди»: Тошкентда товламачилар гуруҳи қўлга олинди

Қўлга олинган тўрт нафар шахс фуқаролар ўртасидаги пул олди-берди масалаларига аралашиб, куч ишлатиш ва таҳдид қилиш орқали пул талаб қилиб келган.

93
0
видеодан кадр

Тошкент шаҳрида фуқаролар ўртасидаги пул олди-берди масалаларига зўравонлик билан аралашиб, товламачилик билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада гуруҳ етакчиси, «Доля» лақабли Умид Абдураҳимов, шунингдек, унинг шериклари — «Скар» лақабли Иззат Йўлдошев, «Туз» лақабли Рустам Зияев ва «Доди» лақабли Даврон Абдураҳимов ушланган.

Тергов маълумотларига кўра, жорий йил сентябрь ойида 1989 йилда туғилган фуқаро танишига тадбиркорлик билан шуғулланиши учун бир йил муддатга 11 минг доллар қарз берган. Ушбу пул олди-бердидан хабар топган гуруҳ аъзолари ноябрь ойида қарздорни қўрқитиб, куч ишлатиш орқали унинг танишига тегишли пулни тортиб олган. Кейинчалик маблағ ўзлаштириб юборилган.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари телефон савдоси, ойлик иш ҳақи, автомобиль олди-сотдиси ва иш ҳақини ундириб бериш каби масалаларга ҳам аралашиб, фуқаролардан таҳдид ва зўравонлик орқали пул талаб қилиб келгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ушбу гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган фуқароларни ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақирди. Мурожаатчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланиши билдирилди.

93
0

Изоҳ