• 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:35

Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз режим жорий этилади

Маскатдаги олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича икки давлат ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битим ҳамда визалардан ўзаро озод қилиш бўйича келишув имзоланди.

37
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид иштирокида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди. Ҳужжат икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва барча йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.

Маросимда 30 дан ортиқ ҳужжат алмашилди. Улар саноат кооперацияси, иқтисодиёт ва молия, преференциал савдо, эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш, божхона, транспорт ва логистика, ахборот технологиялари, уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларни қамраб олган.

Шунингдек, меҳнат ресурслари, давлат бошқаруви, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва архив иши бўйича ҳам ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.

37
0

Изоҳ