• 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:32

Ўзбекистон ва Канада визаларни расмийлаштириш тартибини соддалаштиришни муҳокама қилди

Масала Саида Мирзиёеванинг Канада элчиси Кристофер Дагган билан учрашувида кўриб чиқилди.

42
0
t.me/SShMirziyoyeva

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистондаги Канада Фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Дагган билан учрашди.

Мулоқот давомида савдо-инвестициявий ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, визаларни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Қўшма ташаббуслар икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига, фуқароларимиз учун кенг имкониятлар очишига ва сезиларли фойда келтиришига ишонаман», — деди Саида Мирзиёева.

42
0

Изоҳ