Шу сабаб соат 10:00 дан бошлаб айрим кўчалар кесишмаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Марш Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳарбий бўлинмалари иштирокида ўтказилади.
Ҳарбийларнинг пиёда юриши «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасидан бошланиб, Соғбон ва Зарқайнар кўчалари, Ўзбекистон давлат табиат музейи, «Чорсу» бозори, Тошкент цирки, Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси орқали «Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонигача давом этади.
Ҳаракат вақтинча чекланадиган кесишмалар рўйхатига Олмазор туманидаги «Ғалаба боғи»дан Соғбон–КХАЙ, Соғбон–Нурафшон, Соғбон–Форобий чорраҳалари, Зарқайнар айланма ҳаракати, А. Навоий–Фурқат кесишмасининг кўприк қисми, шунингдек, Ислом Каримов–Бунёдкор чорраҳасидан «Халқлар дўстлиги» санъат саройигача бўлган йўл қисми киради.
Марш давомида ҳаракат хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш учун ҲМҚО ходимлари хизматга жалб этилади. Фуқаролардан уларнинг қонуний талабларига риоя қилиш, транспорт воситаларида эса мазкур кесишмалардан ёнма-ён ҳудудлар орқали ҳаракатланиш сўралган.
Изоҳ