• 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:38

Ўзбекистонда маҳкумлар олий таълим муассасаларига кириб, масофавий ўқиши мумкин бўлади

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган шахслар олий таълим муассасаларига кириш ва пуллик-контракт асосида масофавий таълим олиш имкониятига эга бўлади. Бу орқали такрорий жиноятчилик даражасини 30 фоизга камайтириш режалаштирилган.

86
0
ИИ/uznews.uz

Президентнинг «Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган шахсларни озодликка чиқишга тайёрлаш ва уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2027/2028 ўқув йилига қадар жазони ижро этиш муассасаларида 310 та ўқув хонаси ва 420 та амалий машғулотлар ўтказиш хонасини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, 2030 йилга қадар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида 50 та касб бўйича таълим дастурлари жорий этилади. Ҳар йили 15–20 минг нафардан кам бўлмаган маҳкумни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш кўзда тутилган.

2027/2028 ўқув йилидан «Янги ҳаёт» дастури доирасида:

— маҳкумлар олий таълим муассасаларига кириб, пуллик-контракт асосида масофавий ўқиши мумкин бўлади;

— олий таълим муассасаларига ўқишга кирган маҳкумлар учун колонияларда видеоконференция алоқа воситалари билан жиҳозланган махсус хоналар ажратилади.

Бундан ташқари, ёш маҳкумлар орасидан сайлов йўли билан ёшлар етакчилари аниқланади. Улар ҳар чоракда 3 БҲМ (1,32 млн сўм) миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Шунингдек, барча колонияларда маҳкумлар ўртасида «Ёш китобхон» масофавий танлови ташкил этилади. Кутубхоналарда эса «Мутолаа» платформасидан фойдаланиш имконияти яратилади.

86
0

Изоҳ