• 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:53

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти ва халқига ўзбек айвонларини совға қилди

Айвонлар Вашингтондаги тарихий West Potomac Park ҳудудида ўрнатилди. Улар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик рамзи бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

132
0
Фурқат Сидиқов

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан президент Дональд Трамп ва Америка халқига тақдим этилган анъанавий ўзбек айвонлари Вашингтонда ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сидиқов хабар берди.

Маросим тарихий West Potomac Park ҳудудида бўлиб ўтди. Ўзбекистон томони ушбу совғани Америка халқи номидан қабул қилгани учун Дональд Трампга миннатдорлик билдирган.

Тақдимот вақтида президент Трампнинг вертолёти боғ узра парвоз қилган. Бу ҳолат тарихий воқеага ўзига хос рамзий маъно бағишлагани таъкидланган.

Маълум қилинишича, ўзбек миллий меъморчилиги ва ҳунармандчилиги намуналари бўлган айвонлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик рамзига айланиши кутилмоқда.

Шунингдек, улар дунёнинг турли бурчакларидан келадиган сайёҳлар учун ўзбек маданияти ва санъати билан танишиш маскани, АҚШдаги ўзбек диаспораси учун эса миллий анъаналарни асраб-авайлаш ва маданий тадбирлар ўтказиш жойи бўлиб хизмат қилиши режалаштирилган.

132
0

Изоҳ