• 11 964 сўм
    -9.75
  • 13 323 сўм
    -109.05
  • 144 сўм
    -0.09
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 964 сўм
    -9.75
  • 13 323 сўм
    -109.05
  • 144 сўм
    -0.09
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 14:39

Yandex Maps да Бухоро, Андижон ва Наманганнинг янги панорамали кўриниши пайдо бўлди

Yandex Maps да илк бор Андижон ва Наманган кўчаларининг панорамали тасвирлари пайдо бўлди, Бухоро кўчаларининг тасвирлари эса янгиланди.

177
0
uznews.uz

Улар аҳолига нотаниш йўналишни олдиндан ўрганиш, керакли бинога кириш жойини топиш ва таниш кўчаларнинг қанчалик ўзгарганини кўриш имконини беради. Шаҳар меҳмонлари эса сафарга олдиндан тайёргарлик кўриб, сайр қилиш учун жойларни танлашлари мумкин.

Тасвирга олиш жараёнида панорама автомобиль учта шаҳар ва уларга туташ аҳоли пунктларида жами 3 800 километрдан ортиқ кўча ва йўлларни босиб ўтди. Натижада 146 мингдан ортиқ панорамали тасвир тайёрланди.

Панорамалар аҳолига янги жойга боришдан олдин у ер билан танишиб олишда асқотади. Масалан, керакли бино ва унинг атрофидаги кўчалар қандай кўринишини олдиндан кўриш, кириш жойини топиш ҳамда мўлжалларни эслаб қолиш мумкин. Харитада бинонинг жойлашуви кўрсатилса, панорамали тасвирлар орқали унинг ташқи кўриниши, атрофдаги бинолар ва кириш йўлларини кўриш мумкин. Бу каби тафсилотлар манзилга борганда йўналишни тезроқ аниқлаш ва нотаниш ҳудудда ўзини ишончлироқ ҳис қилишга ёрдам беради.

Сайёҳлар эса панорамалар орқали меҳмонхона атрофини кўздан кечириши, диққатга сазовор жойларни танлаши ва улар орасидаги йўналишни олдиндан белгилаб олиши мумкин.

Масалан, Бухорода виртуал сайрни машҳур минораси билан танилган Пои Калон ансамблидан бошлаш, кейин Чор Минорни томоша қилиш ва Лаби Ҳовуз ансамбли таркибидаги Кўкалдош мадрасасига йўл олиш мумкин. Панорамалар диққатга сазовор жойларни улар атрофидаги кўчалар билан бирга кўриш ва бўлажак сафар учун йўналишни олдиндан танлаш имконини беради.

Андижонда панорамалар шаҳар тарихи ва унинг машҳур фарзанди — буюк шоир, Буюк Мўғуллар империяси асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти билан боғлиқ жойларни сайр режасига киритишга ёрдам беради. Масалан, меҳмонхонадан Бобур уй-музейигача бўлган йўлни ёки шаҳарнинг асосий тарихий ва диний обидаларидан бири — Жоме мажмуасини олдиндан кўриш мумкин.

Наманганда эса фойдаланувчилар З.М. Бобур номидаги истироҳат боғига бориш йўлини ўрганиши мумкин. Анъанавий Гуллар фестивали ўтказиладиган ушбу боғдан ташқари, Ота валихон масжиди ва бошқа кўплаб диққатга сазовор жойларга бориш йўналишини ҳам белгилаб олиш мумкин.

Виртуал саёҳатни шаҳар ташқарисида ҳам давом эттириш мумкин. Масалан, бир вақтлар Фарғона давлатининг пойтахти бўлган Наманган вилоятидаги қадимий Ахсикент шаҳар харобалари қандай кўринишини томоша қилиш мумкин.

Аввалроқ жорий йилда Yandex Maps да Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг панорамали тасвирлари ҳам янгиланган эди. Энди фойдаланувчилар ушбу шаҳарларнинг кўчалари қандай кўринишини томоша қилиши ва бормоқчи бўлган жойларини олдиндан ўрганиши мумкин.

Панорамаларни смартфонда қандай очиш мумкин?

Бунинг учун илованинг асосий экрани юқори ўнг бурчагидаги иккита квадрат тасвири туширилган белгини босиб, «Панорамалар» қатламини танлаш керак. Харитада кўк чизиқлар пайдо бўлади. Уларнинг исталган бирини босиш орқали танланган жойни турли томонлардан кўриш ва виртуал сайрни бошлаш мумкин.

Янгиланган тасвирларни кўриш учун панорама ойнасининг юқори чап бурчагидан 2026 йилни танлаш лозим.

Yandex Maps иловасини Google Play ёки App Store дан юклаб олиш мумкин.

Yandex Maps ҳақида

Yandex Maps — кундалик шаҳар ҳаётидаги турли вазифаларни ҳал қилишга ёрдам берадиган илова. У орқали яқин атрофдаги кафе, дўкон ёки дорихонани топишдан тортиб, нотаниш ҳудудга боришгача бўлган вазифаларни бажариш мумкин.

Иловада керакли ташкилотлар ва шаҳар объектларини топиш, уларнинг иш вақти, фотосуратлари, рейтинглари, шарҳлари ва бошқа фойдали маълумотлар билан танишиш мумкин. Шунингдек, транспортнинг исталган турида ёки пиёда ҳаракатланиш учун қулай йўналишни белгилаш имконияти мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида

177
0

Изоҳ