• 11 973 сўм
    9.17
  • 13 282 сўм
    -41.27
  • 145 сўм
    0.04
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 973 сўм
    9.17
  • 13 282 сўм
    -41.27
  • 145 сўм
    0.04
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:09

Ўзбекистонда 13–15 ноябрь кунлари илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади

13 ноябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари эса ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади.

44
0
uznews.uz

Бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсининг айрим жойларида ёмғир ёғади. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат 5–10 даража илиқ бўлади.

14–15 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳарорат 0–5 даража илиқ, кундуз кунлари эса аста-секин кўтарилиб, 10–15 даража илиқни ташкил этади.

Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. 13 ноябрь куни жанубда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 13 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 13 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 14–15 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Пойтахтда ҳарорат кечалари 2–4 даража илиқ бўлади. Кундузи 13 ноябрда 7–9 даража, 14–15 ноябрда эса 13–15 даража илиқни ташкил этади.

44
0

Изоҳ