• 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 20:04

Меҳнат кодексида жинсий шилқимлик тақиқланди

Бундай хатти-ҳаракатлар қаторига ташқи кўриниш ҳақидаги изоҳлар, имо-ишоралар ва инсоннинг қадр-қимматини камситувчи тегинишлар ҳам киритилди.

89
0
uzkimyosanoat.uz

Ўзбекистон Меҳнат кодексида меҳнат ва бандлик соҳасида жинсий шилқимлик тақиқланди. Тегишли ўзгартишлар 2026 йил 13 ноябрдаги қонун билан назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, жинсий шилқимлик деганда инсон учун номақбул бўлган, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи жинсий хусусиятга эга хатти-ҳаракатлар тушунилади.

Бундай ҳаракатлар қаторига ташқи кўриниш ёки тана тузилиши ҳақидаги изоҳлар, имо-ишоралар, тегинишлар ва жинсий мазмундаги мурожаатлар киради.

Иш берувчилар меҳнат жамоаларида жинсий шилқимликдан холи муҳитни яратиш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

Бундан ташқари, меҳнат муносабатларида камситиш тақиқланган белгилар рўйхати ҳам кенгайтирилди. Унга қўшимча равишда тери ранги ва сиёсий эътиқодлар киритилди.

Қайд этилишича, мазкур қонун фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, меҳнат соҳасида барча учун тенг имкониятлар яратиш ҳамда камситишнинг ҳар қандай шаклининг олдини олишга хизмат қилади.

89
0

Изоҳ