Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида ОИВ инфекциясининг 307 та янги ҳолати рўйхатга олинган. Бу ҳақда тегишли қарорда келтирилган маълумотларда қайд этилган.
Маълумотларга кўра, айни вақтда пойтахтда ОИВ инфекцияси билан яшовчи 10 382 нафар шахс рўйхатга олинган. Уларнинг 5916 нафари эркаклар, 4465 нафари аёллардир. Улар орасида 10 245 нафар катта ёшли шахс ва 18 ёшга тўлмаган 137 нафар бола бор.
Тўққиз ой давомида янги ОИВ ҳолатларини аниқлаш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 9,4 тўғри келган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 10,3 ни ташкил этган.
Янги ҳолатларнинг туманлар кесимидаги кўрсаткичи шаҳар бўйича ўртача даражадан Бектемир, Миробод, Учтепа, Янгиҳаёт, Сергели, Яшнобод ва Юнусобод туманларида юқори бўлган.
Қайд этилган 307 та янги ҳолатнинг 233 таси (75,9 фоизи) инфекциянинг жинсий йўл орқали юқиши билан боғлиқ. Яна 13 та ҳолат (4,2 фоиз) тиббий парентерал, 4 таси (1,3 фоиз) нотиббий парентерал йўл билан юқиш ҳисобига тўғри келган. 6 та ҳолат (2 фоиз) эса гиёҳванд моддаларни томир орқали истеъмол қилиш билан боғлиқ.
Изоҳ