• 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 18:24

Сониясига 15 та буюртма: Uzum Market маркетплейсида 11.11 акцияси қандай ўтмоқда

11 ноябрь куни Uzum Market маркетплейсида «Йилнинг катта акцияси» бошланди: чегирмалар 80% гача, махсус тўпламдаги товарларни эса атиги 1000 сўмга харид қилиш мумкин.

130
0
uznews.uz

Акциянинг дастлабки соатларида энг оммабоп товарлар қаторидан қаҳва, кунгабоқар ёғи ва сув ўтказмайдиган курткалар ўрин олди. Талаб энг юқори бўлган тоифалар эса «Электроника», «Кийим ва пойабзал» ҳамда «Гўзаллик ва парвариш» бўлди.

Акция давомида битта буюртмада ўртача учта товар буюртма қилинмоқда, бироқ рекорд даражадаги буюртмалар ҳам қайд этилди. Масалан, Тошкент шаҳрида яшовчи харидор 19 та турли тоифадан бирданига 140 та товар, Қорақалпоғистонлик харидор эса 31 та тоифадан 135 та товар буюртма қилди. Қиймати 45 миллион сўмдан ошган энг қиммат буюртмани ҳам пойтахт аҳолиси вакили расмийлаштирди. Харидорлар фаоллигининг дастлабки энг юқори нуқтаси соат 10:00 дан 10:30 гача бўлган вақтга тўғри келди — бу вақтда фойдаланувчилар сониясига 15 та буюртма расмийлаштирди.

Харидорлар фаоллиги бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари етакчилик қилмоқда. Аксарият ҳудудларда электроника ва кийим-кечак товарларига талаб энг юқори. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида энг оммабоп учта тоифадан маиший техника ҳам ўрин олган бўлса, Самарқанд ва Наманган вилоятларида пойабзал, Фарғона ва Андижон вилоятларида эса болалар учун товарлар юқори талабга эга.

Акциянинг асосий таклифларидан бири 1000 сўмлик товарлардан иборат махсус тўплам бўлди. Ушбу таклифдан энг фаол фойдаланаётганлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси бўлиб, улардан кейинги ўринларни Самарқанд, Фарғона ва Навоий вилоятлари эгалламоқда. Товарни 1000 сўмга харид қилиш учун Uzum Market иловасида камида 225 000 сўмлик буюртма расмийлаштириш, махсус тўпламдан маҳсулот танлаш ва харид учун Uzum картаси орқали тўлов қилиш кифоя.

Анъанага кўра, 11.11 муносабати билан Uzum Tezkor да ҳам махсус чегирмалар ва таклифлар амал қилмоқда. Жумладан, Korzinka Go, Tegen ва M Cosmetic дан 1000 сўмлик товарларга буюртма бериш мумкин. Шунингдек, лаваш, бургер ва пиццалар учун «1+1» ва «2+1» акциялари ҳам амал қилади.

Uzum Market — 400 миллиондан ортиқ ноёб товар номлари тақдим этилган мамлакатдаги йирик миллий маркетплейс. Республиканинг 800 дан ортиқ аҳоли пунктида қарийб 3000 та буюртма топшириш пункти фаолият юритмоқда. Харидорлар ушбу пунктларнинг ўзида товарларни текшириб кўришлари мумкин: бунинг учун кийим кийиб кўриш хоналари, техникани текшириш учун электр розеткалари ва қадоқларни очиш учун қайчилар мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида

130
0

Изоҳ