Аниқланишича, Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи, 2012 йилда туғилган қиз Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада жинсий зўравонликка учраган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси маълум қилди.
Мазкур ҳолат бўйича 29 сентябрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида гумонланувчи ушланиб, 30 сентябрь куни унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, жабрланувчига руҳий ҳолатини тиклаш ва зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида психологик ҳамда юридик хизматлар бириктирилган. Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг масъул ходимлари назоратига олинган.
Изоҳ