• 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:44

ОТБ Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш учун $60 млн ажратади

Лойиҳа доирасида 5 та ҳудудда 29 мингга яқин фермер хўжалиги қўллаб-қувватланади.b

151
0
ОТБ

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун 60 млн долларлик имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.

«Барқарор чорвачиликни ривожлантириш» лойиҳаси Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги қарийб 29 мингта кичик фермер хўжалигини қамраб олади.

Лойиҳа доирасида чорва учун озуқа базасини яхшилаш, яйловлардан самарали фойдаланиш, сув ичиш жойларини тиклаш ва ветеринария хизматларини модернизация қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, яйловларни сунъий интеллект ёрдамида мониторинг қилиш, фермерлар учун тавсиялар ва эрта огоҳлантириш тизимига эга мобил илова ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Қолаверса, қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли озуқа экинларини етиштириш кенгайтирилади. Чорвачилик билан шуғулланувчи хотин-қизлар учун махсус ўқув дастурлари ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам амалга оширилади.

Лойиҳа ОТБнинг 60 млн долларлик кредити билан бир қаторда Япония жамғармасининг 3 млн долларлик ва Яшил иқлим жамғармасининг 5 млн долларлик грантлари ҳисобидан ҳам молиялаштирилади.

151
0

Изоҳ