• 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:50

Шавкат Мирзиёев 10–11 ноябрь кунлари Туркияга ташриф буюради

Ўзбекистон Президенти Анталия шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси томонлар конференциясининг 31-сессияси (COP31) тадбирларида иштирок этади.

81
0
prezident.uz

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан 10–11 ноябрь кунлари ишчи ташриф билан Анталия шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Глобал иқлим саммитида давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда молиявий институтлар раҳбарлари, шунингдек, юқори даражадаги делегациялар иштирок этади.

Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, замонавий экологик муаммо ва таҳдидларга қарши курашиш, яшил тараққиёт мақсадларини илгари суришда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон Президенти саммитнинг ялпи мажлисида маъруза билан чиқиш қилиши, шунингдек, қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон 1993 йилда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясига қўшилган. 2018 йилда эса Париж битими иштирокчисига айланган.

81
0

Изоҳ