• 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:41

Тошкентда Давлат активларини бошқариш агентлигининг маъмурий биноси 251,6 млрд сўмга сотилди

Миробод туманида жойлашган агентлигининг маъмурий биноси электрон аукционда бошланғич нархидан 52% қимматга сотилди.

91
0
Sputnik

2026 йил 9 ноябрь куни «E-auksion» электрон платформасида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган маъмурий биносини сотиш бўйича савдолар бўлиб ўтди.

Объектнинг бошланғич нархи 165,5 млрд сўмни ташкил этган. Аукцион натижасида бино 251,6 млрд сўмга сотилди. Якуний нарх бошланғич қийматдан 52% юқори бўлди.

Маълум қилинишича, мазкур маъмурий бино илк бор 2025 йил август ойида 165,5 млрд сўмлик бошланғич нарх билан очиқ аукционга чиқарилган.

Бинонинг сотилиши вазирликлар, идоралар ва уларнинг тасарруфидаги ташкилотларни «Янги Тошкент» ҳудудига кўчириш дастури доирасида амалга оширилмоқда. Дастур пойтахтдаги 83 та кўчмас мулк объектини реализация қилишни назарда тутади.

Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида вазирлик ва идораларнинг 8 та маъмурий биноси жами 1 120,4 млрд сўмга сотилган. Яна 11 та объект умумий бошланғич қиймати 1 020,5 млрд сўм бўлган ҳолда савдога қўйилган.

Бўшатилаётган маъмурий биноларни сотишдан тушадиган маблағлар «Янги Тошкент»да янги маъмурий инфратузилмани барпо этишга йўналтирилади.

91
0

Изоҳ