• 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:04

Ўзбекистонда электротехника саноатида 11,6 млрд долларлик 164 та лойиҳа амалга оширилади

Келгуси уч йилда энг катта маблағ микроэлектроника, саноат робототехникаси ва кабель ишлаб чиқариш соҳаларига йўналтирилади.

75
0
prezident.uz

Бугун, 9 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан учрашув ўтказмоқда.

Таъкидланишича, сўнгги ўн йилда электротехника саноатига 2 млрд доллар инвестиция киритилган ва 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилган. Шунингдек, маиший техника, қуёш панеллари, электрон ҳисоблагичлар ва юқори кучланишли трансформаторларни ўз ичига олган 100 дан ортиқ янги маҳсулот турини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Президент келгуси уч йилда электротехника саноати ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 млрд доллар бўлган 164 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Лойиҳалар олтита асосий йўналишни қамраб олади:

  • 2,5 млрд долларлик 41 та лойиҳа — кабель саноатида;
  • 1,4 млрд долларлик 29 та лойиҳа — трансформатор ва насослар ишлаб чиқаришда;
  • 3 млрд долларлик 45 та лойиҳа — саноат робототехникаси ва ускуналар ишлаб чиқаришда;
  • 650 млн долларлик 9 та лойиҳа — транспорт ва электромобиллар учун электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришда;
  • 3,5 млрд долларлик 21 та лойиҳа — электрон компонентлар ва микроэлектроника соҳасида;
  • 600 млн долларлик 19 та лойиҳа — маиший техника ишлаб чиқаришда.

Ҳар бир йўналиш учун масъул раҳбарлар ва асосий буюртмачилар бириктирилади. Уларга йирик инвесторларни жалб қилиш, илмий марказлар ва техник олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаси топширилган.

75
0

Изоҳ