• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 14:00

UZCARD ва Миллий банк POS-терминаллар орқали карталарни тўлдириш бўйича янги хизматни ишга туширмоқда

UZCARD Ўзбекистон Миллий банки билан ҳамкорликда UZCARD карталари эгалари учун Cash-In at POS хизматини ишга туширмоқда

44
0
uznews.uz

Ушбу хизмат уланган савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида нақд пул маблағларини бевосита картага киритиш имконини беради. Мазкур ечим карталарни тўлдиришнинг мавжуд усулларини тўлдиради ҳамда ушбу хизматдан банк бўлимлари ва Cash-In функциясига эга банкоматлардан ташқарида ҳам фойдаланиш имконини яратади.

Операцияни амалга ошириш учун савдо нуқтасида ўрнатилган одатий POS-терминалдан фойдаланилади. Мижоз кассирга керакли суммани беради ва маблағлар кирим қилиниши лозим бўлган картани тақдим этади. Терминал картани контакт усулида ёки NFC орқали ўқийди, шундан сўнг кассир операцияни расмийлаштиради ва тасдиқланган сумма дарҳол картага келиб тушади.

Cash-In at POS орқали исталган UZCARD картасини шу усулда тўлдириш мумкин. Шу сабабли хизматдан бошқа карта сақловчисининг картасига маблағ киритиш учун ҳам фойдаланиш мумкин — бунинг учун операцияни амалга оширишда ушбу карта тақдим этилиши лозим.

Савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун Cash-In at POS хизматининг ишга туширилиши мавжуд POS-инфратузилмадан фойдаланишнинг қўшимча сценарийсини яратади. Нақдсиз тўловларни қабул қилиш учун фойдаланиладиган терминаллар эндиликда UZCARD карталарига нақд пул маблағларини кирим қилиш операцияларини ҳам амалга ошириш имконини беради. Бу савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига тўлов ускуналари билан ишлашнинг одатий форматини ўзгартирмаган ҳолда мавжуд хизматлар рўйхатини кенгайтириш имконини беради.

Савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарини Cash-In at POS хизматига улаш Ўзбекистон Миллий банки орқали амалга оширилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

44
0

Изоҳ