5 ноябрь куни португалиялик афсонавий футболчи Криштиану Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини тугатишини эълон қилди. Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Instagram саҳифасида хайрлашув видеосини эълон қилди.
«Терма жамоадаги еттинчи рақамни қайтариш вақти келди. Бу осон қарор бўлмади, чунки баъзи қарорлар фақат ақл билан эмас, юрак билан ҳам қабул қилинади», — деди Роналду.
Криштиану Португалия терма жамоасидаги илк ўйинини 2003 йил август ойида ўтказган. У 23 йил давомида миллий жамоа сафида 234 та учрашувда майдонга тушиб, 146 та гол урган. Бу кўрсаткичлар бўйича у жаҳон футболи рекордчиси ҳисобланади.
Роналду терма жамоа билан 2016 йилда Европа чемпиони бўлган. Шунингдек, у 2019 ва 2025 йилларда икки марта УЕФА Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.
Шу билан бирга, португалиялик футболчи клубдаги фаолиятини Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоасида давом эттиради.
Изоҳ