• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:52

Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида маиший газ баллонларини тўлдирганлик учун жарима жорий этилади

Келаси йил 5 февралдан бошлаб автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида маиший газ баллонларини суюлтирилган газ билан тўлдирганлик учун 2,2 миллион сўмгача жарима белгиланади.

47
0
“Hududgazta’minot”

Президент ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги назоратни такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор янги моддалар киритилмоқда.

Жумладан, кодексга 101-1-модда — суюлтирилган углеводород газини чакана сотиш тартибини бузиш учун жавобгарлик киритилади.

Унга кўра, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида маиший газ баллонларини суюлтирилган газ билан тўлдирганлик учун 3 баравардан 5 бараваргача базавий ҳисоблаш миқдори (1,32 миллион сўмдан 2,2 миллион сўмгача) жарима белгиланади.

Шунингдек, кодексга 211-1-модда — ёнғиндан мажбурий суғурталаш мажбуриятини бажармаслик учун жавобгарлик ҳам киритилмоқда.

Бозорлар, савдо мажмуалари ва савдо-кўнгилочар марказлари мулкдорлари ёнғин оқибатида учинчи шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига етказилиши мумкин бўлган зарар учун фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек, ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурталаш мажбуриятини бажармаса, 50 баравардан 75 бараваргача БҲМ (22 миллион сўмдан 33 миллион сўмгача) жарима қўлланилади.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилса, жарима 100 баравар БҲМ — 44 миллион сўм этиб белгиланади.

Қонун 2027 йил 5 февралдан кучга киради.

47
0

Изоҳ