• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:31

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди — тарихий рекорд қайд этилди

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан зиёд пахта хомашёси етиштирилиб, мамлакат тарихида рекорд натижага эришилди. Шу билан бирга, пахта ҳосилдорлиги сезиларли даражада ошди, замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш кенгайди ва ҳосилни механизациялашган усулда йиғиб олиш кўлами ортди.

80
0
agro.uz

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда мамлакатда пахта ҳосилдорлиги гектарига 21 центнердан 56 центнергача ошган.

Хусусан, 2026 йилда қарийб 400 минг гектар майдонда ўртача ҳосилдорлик гектарига 70 центнерни ташкил этган. Салкам 70 минг гектар майдонда эса ҳар гектардан 100–110 центнергача пахта ҳосили олинган.

Ҳосилдорликнинг ошишига илм-фан ютуқларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш, маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил пахта навларидан фойдаланиш ҳамда замонавий агротехник тадбирларни такомиллаштириш ҳисобига эришилган.

Шунингдек, соҳада сув тежовчи технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган. Натижада пахтачиликда сув сарфи 1990 йиллардаги кўрсаткичларга нисбатан икки баравар камайган.

Ҳосилни йиғиб олиш жараёнида ҳам механизациялаштириш даражаси сезиларли ошган. Жорий йилда етиштирилган пахтанинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинган. Ҳосилнинг асосий қисмини териб олиш учун атиги 30–35 кун сарфланган.

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса пахтани механизациялашган усулда териб олиш даражаси 100 фоизга етган.

Кутилишича, жорий йил якунлари бўйича фермер хўжаликларининг пахта етиштиришдан оладиган соф фойдаси 13–14 триллион сўмни ташкил этади.

2027 йилда пахтачилик соҳасида юқори ҳосилли навлар, агродронлар, сув ва энергия тежовчи технологиялар, шунингдек, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишни янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.

80
0

Изоҳ