Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан Шавкат Мирзиёев 5–6 ноябрь кунлари ишчи ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Ақаба жараёни доирасида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида қатнашади.
Учрашувда сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, ундан террорчилик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш, шунингдек, янги технологик чақириқ ва таҳдидларга жавоб беришда халқаро ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Маълумот учун: Ақаба жараёни — Иордания қироли Абдулла II ташаббуси билан 2015 йилда илгари сурилган халқаро ташаббус бўлиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш, тажриба алмашиш ҳамда хавфсизлик соҳасидаги қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган.
Изоҳ