• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:53

Тошкентда эркак қўшнисининг мушугини қийнагани учун 7 суткага қамалди

Суд қарорига кўра, эркак маст ҳолатда қўшнисининг «Симба» лақабли мушугини бўғиб, оёғини қайирган ва унга тан жароҳати етказган.

89
0
видеодан кадр

Ҳодиса 2026 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган. М. К. Шайхонтоҳур МФЙдаги 33-уйнинг кириш йўлагида қўшнисининг мушугини ушлаб, уни қийнаган.

«PLUS» хусусий ветеринария клиникаси маълумотномасида мушукнинг чап олдинги оёғида дарз кетиш жароҳати борлиги қайд этилган.

Суд мажлисида эркак ўз айбига иқрор бўлган. У воқеа куни спиртли ичимлик истеъмол қилганини, мушук билан видео олмоқчи бўлганини, аммо унга жароҳат етказганини маст ҳолатида билмай қолганини айтган. Шунингдек, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик сўраган.

Суд унинг ҳаракатларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми — ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш деб баҳолаган.

Натижада М. К.га 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

89
0

Изоҳ