• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:10

1 ноябрдан хусусий камералар хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидалари бузилишини ҳам қайд этади

Тадбиркорларга тегишли фото ва видеофиксация камералари орқали ҳайдовчиларнинг хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузгани аниқланиши мумкин. Бунинг учун қурилмалар белгиланган техник талабларга жавоб бериши керак.

90
0
uznews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 29 октябрдаги қарорига мувофиқ, 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар томонидан ўрнатилган фото ва видеофиксация камералари транспорт воситасини бошқаришда ҳамда йўловчиларни ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидалари бузилишини қайд этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳужжат билан Ҳукуматнинг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Белгиланган умумий техник талабларга кўра, хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидалари бузилишини қайд этувчи фото ва видеофиксация тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • Қоидабузарлик ҳақидаги маълумотларни, жумладан, метрологик текширувдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва амал қилиш муддати, қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт ҳамда унинг аниқ координаталарини «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик равишда юбориши;
  • Электр таъминотида узилишлар юз берганда тизимнинг камида 8 соат ишлашини таъминлайдиган захира электр манбаи билан жиҳозланган бўлиши;
  • Ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланган ёки фойдаланмагани аниқ кўринадиган юқори сифатли фотосуратларни олиши.

Шундай қилиб, тадбиркорлар хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидалари бузилишини фақат белгиланган техник талабларга жавоб берадиган камералар орқали қайд этиши мумкин.

Манба: Ҳуқуқий ахборот.

90
0

Изоҳ