• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:49

Иситиш мавсумида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам берилади

Ўзбекистонда 2026/2027 йилги иситиш мавсумида айрим эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 млн сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилади.

71
0
uznews.uz

Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
 
Фармонга кўра, 2026/2027 йилги иситиш мавсумида 2026 йил ноябрь ойида қуйидагиларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

Фармонга мувофиқ, 2026 йил ноябрь ойида қуйидаги тоифадаги фуқароларга ёрдам пули берилади:
- Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга;
- «Маҳалла еттилиги» хулосаси асосида реестрга киритилмаган, аммо унга киритиш мезонларига мос келадиган эҳтиёжманд оилаларга;
- Жон бошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан ошмайдиган оилаларга;
- Марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи, белгиланган даромад мезонларига мос оилаларга;
- Айрим ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга.
Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқаролар ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар ҳам бир марталик ёрдам олади.

Тошкент шаҳрида марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар учун жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг уч баробаридан ошмаслиги керак. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса бу чегара икки баробар этиб белгиланган.

71
0

Изоҳ