Атмосфера инверсияси ҳаводаги чанг ва ифлослантирувчи моддаларнинг юқорига тарқалишини қийинлаштиради. Шамол эсмаган ва ёмғир ёғмаган даврларда эса бу моддалар ҳавода тўпланиб боради.
Кузатишларга кўра, кундузи ҳаво исиб, шамол эсиши натижасида чанг тарқалиб, ифлосланиш даражаси нисбатан пасаймоқда. Эрталаб ва кечқурун эса инверсия таъсирида чангнинг тарқалиши қийинлашиб, ҳаво ифлосланиши даражаси ортади.
Айни пайтда Тошкентда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, автомобиль йўлларига сув сепиш, иссиқхоналарга фильтрлар ўрнатиш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш майдонларида чанг кўтарилишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, атроф-муҳитни ифлослантираётган иссиқхоналар ва саноат корхоналарида рейдлар ўтказилмоқда.
Изоҳ