• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:18

Олмазорда сунъий кўлли янги сайилгоҳ барпо этилмоқда

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида аҳоли дам олиши учун замонавий сайилгоҳ ташкил этиш ишлари бошланди. Лойиҳа Келес йўли кўчасида амалга оширилмоқда.

85
0
olmazorhokimligi

Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, сунъий кўл майдони 0,5 гектарни, унинг чуқурлиги эса 2 метрни ташкил этади. Кўлнинг сув ҳажми 10 минг куб метр бўлиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳудудда 2 километрлик велосипед ва пиёдалар сайр йўлаги ташкил этиш, 200 туп дарахт экиш режалаштирилган.

Туман ҳокимлиги маълум қилишича, лойиҳа ҳудуд қиёфасини яхшилаш ва экологик муҳитни бойитишга қаратилган. Ободонлаштириш ишлари давомида ҳудуддаги кўп йиллик дарахтлар сақлаб қолинади. Айрим кичикроқ дарахтлар эса мутахассислар назорати остида бошқа мос ҳудудларга кўчирилади.

Лойиҳа амалга оширилганидан сўнг, сайилгоҳ аҳоли ва меҳмонлар учун замонавий инфратузилмага эга дам олиш масканига айланиши кутилмоқда.

85
0

Изоҳ