• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:30

Тошкентнинг янги аэропорти Шимолий вокзал билан темирйўл орқали боғланиши мумкин

2030 йилгача Тошкент, Урганч ва Бухоро шаҳарларида аэропортларни темирйўл вокзаллари билан боғловчи учта темирйўл линияси қуриш таклиф этилмоқда.

81
0
president.uz

Ўзбекистонда аэропортлар ва темирйўл вокзаллари ўртасидаги қатновни ривожлантириш режалаштирилмоқда. Бу 2030 йилгача темирйўл, ҳаво ва автомобиль транспортида ички йўловчи ташишни комплекс ривожлантириш стратегияси лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, Тошкентнинг янги аэропортини пойтахтнинг Шимолий темирйўл вокзали билан боғлаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Урганч ва Бухоро халқаро аэропортларини темирйўл вокзаллари билан боғловчи линиялар қуриш таклиф этилган.

Лойиҳаларни амалга ошириш учун техник-иқтисодий асослар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини бажариш ҳамда линияларни фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Режага мувофиқ, 2026 йилда битта, 2029 йилгача иккита, 2030 йилгача эса жами учта темирйўл линияси қурилиши белгиланган. Лойиҳаларни тижорат банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, 2030 йилгача аэропортлар, темирйўл вокзаллари ва автовокзалларни ўзаро боғловчи 20 та жамоат транспорти йўналишини ташкил этиш режалаштирилган.

Стратегия лойиҳаси муҳокамаси 11 ноябрга қадар давом этади.

81
0

Изоҳ