• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:23

Испанияда икки тезюрар поезд тўқнашиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда Мадрид ва Андалусия минтақасини боғловчи темир йўл линиясида Renfe ва Iryo компанияларига тегишли икки тезюрар поезд тўқнашди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

78
0
Комсомольская правда

Маълум қилинишича, тўқнашув чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 09:00 дан сал ўтгач содир бўлган. Оқибатда Iryo поездининг иккита вагони рельсдан чиқиб кетган.

Кастилия-Ла-Манча минтақаси ҳукумати вакили ҳодиса сабаби ва жароҳатланганлар сони аниқланаётганини маълум қилган. Темир йўл оператори Adif эса тўқнашувдан кейин Мадрид — Андалусия тезюрар темир йўл линиясида ҳаракат тўхтатилганини билдирган.

Яқин атрофдаги Урда шаҳри мэри Мануэль Галаннинг айтишича, фавқулодда хизматлар шаҳар маъмуриятидан йўловчилар ва жабрланганларни жойлаштириш учун спорт зали каби вақтинчалик бошпана жойларини тайёрлашни сўраган.

Reuters қайд этишича, бу ҳодиса худди шу темир йўл линиясида содир бўлган йирик авариядан тўққиз ой ўтиб юз берди. Ўшанда поездлардан бири рельсдан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган поезд билан тўқнашган ва 46 киши ҳалок бўлган эди.

78
0

Изоҳ