• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:36

Аэропорт ва вокзалларда багажни 24 соатгача бепул сақлаш таклиф этилди

2027 йил 1 июлдан бошлаб, шунингдек, бир соатлик бепул Wi-Fi ва мобил интернетсиз расмий такси буюртма қилиш учун электрон терминалларни босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда.

91
0
uznews.uz

Ўзбекистонда халқаро аэропортлар, йирик темирйўл вокзаллари ва автовокзалларда йўловчилар учун қўшимча бепул хизматларни жорий этиш таклиф қилинди. Тегишли чора-тадбирлар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 июлдан бошлаб транспорт объектларида чипта эгалари учун багажни жўнаб кетишдан олдин ва етиб келгандан кейин 24 соатгача бепул сақлаш хизмати босқичма-босқич жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, йўловчиларга камида бир соат давомида бепул Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиш таклиф этилмоқда.

Яна бир янгилик такси буюртма қилиш билан боғлиқ. Аэропорт ва вокзалларда махсус электрон терминаллар ўрнатиш режалаштирилмоқда. Улар орқали йўловчилар манзилни кўрсатиши, сафар нархини олдиндан билиши ва расмий такси буюртма қилиши мумкин бўлади.

Терминаллардан фойдаланиш учун SIM-карта ёки мобил интернет талаб этилмайди. Буюртма расмийлаштирилгандан сўнг йўловчига QR-кодли чек берилади.

Чора-тадбирлар дастурида қайд этилишича, ҳозирда йирик транспорт объектларида Wi-Fi сифати ва барқарорлиги етарли эмас. Шунингдек, QR-кодли чек бериш орқали электрон терминаллардан расмий такси буюртма қилиш тизими жорий этилмаган, чипта эгалари учун багажни бепул сақлаш хизмати ҳам ягона тартиб асосида ташкил қилинмаган.

Таклиф этилаётган чоралар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва улар учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган.

91
0

Изоҳ