• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:11

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни қайтариши мумкин

Таиланд Туризм ва спорт вазирлиги Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунгача визасиз кириш режимини жорий этишни таклиф қилмоқда. Ташаббус 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

77
0

The Nation Thailand нашрининг хабар беришича, Таиланд Туризм ва спорт вазирлиги учта давлат фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни жорий этиш бўйича таклиф тайёрламоқда.

Таиланд туризм ва спорт вазири Сурасак Панчароенворакулнинг маълум қилишича, 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида бир қатор мамлакатлар фуқаролари учун визасиз кириш имкониятини бериш масаласи муҳокама қилинади.

Қўмита ташаббуснинг мамлакат хавфсизлиги ва иқтисодиётига эҳтимолий таъсирини синчковлик билан баҳолаши керак. Вазирлик хавфсизлик нуқтаи назаридан хавф даражаси паст бўлган мамлакатлар учун визасиз режимни имкон қадар кенгайтиришга интилмоқда.

Таиланд Туризм бошқармасининг Европа, Америка, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари билан халқаро маркетинг бўйича ўринбосари Чираванди Кхунсубнинг таъкидлашича, мамлакатга кириш билан боғлиқ жиддий муаммолар икки йўналишда кузатилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари Таиландга электрон виза олишда мураккаб тартиб-таомилларга дуч келган. Виза расмийлаштириш жараёни фақат Россиядаги Таиланд элчихонаси орқали амалга оширилгани сабабли, бюрократик қийинчиликлар юзага келган.

Бунинг оқибатида маҳаллий турфирмалар Таиландга саёҳат пакетларини таклиф қилишдан воз кечиб, Вьетнам каби муқобил йўналишларга эътибор қарата бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилган эди. 15 сентябрдан бошлаб ўзбекистонликлар мамлакатга боришдан олдин виза расмийлаштиришлари талаб этилади.

77
0

Изоҳ