• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 18:14

Йил бошидан буён Тошкент аҳолисининг миграция ҳисобига ўсиши 26 минг кишидан ошди

2026 йил январь–сентябрь ойларида пойтахтга 91 мингдан ортиқ киши кўчиб келган, қарийб 65 минг киши эса Тошкентдан кўчиб кетган. Миграциянинг асосий қисми Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги кўчишлар ҳисобига тўғри келди.

59
0
uznews.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Тошкент шаҳри аҳолисининг миграция ҳисобига ўсиши 26 070 кишини ташкил этган.

Қайд этилишича, январь–сентябрь ойларида пойтахтга 91 142 киши кўчиб келган. Уларнинг 89 746 нафари Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан, 1 396 нафари эса хорижий давлатлардан келган.

Шу даврда Тошкентдан 65 072 киши кўчиб кетган. Уларнинг 64 490 нафари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига, 582 нафари эса хорижга кетган.

Шундай қилиб, ички миграция ҳисобига аҳоли сони 25 256 кишига, халқаро миграция ҳисобига эса 814 кишига кўпайган.

Тошкент аҳолининг мутлақ миграция ўсиши бўйича мамлакат ҳудудлари орасида биринчи ўринни эгаллаган.

Умуман, Ўзбекистон бўйича 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 262 860 киши кўчиб келган, 267 144 киши эса кўчиб кетган. Шу жумладан, хориждан 2 114 киши келган, 6 398 киши мамлакатдан чиқиб кетган.

Натижада республика бўйича умумий миграция сальдоси −4 284 кишини ташкил этган.

Манба: Миллий статистика қўмитаси.

59
0

Изоҳ