• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 18:11

Президент соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади — фото

Тақдирланганлар орасида тиббиёт марказлари раҳбарлари, турли ихтисосликдаги шифокорлар, ҳамширалар, ўқитувчилар, фармацевтлар ва соҳанинг бошқа ходимлари бор.

70
0
prezident.uz

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан

Даминов Ботир Тургунпулатович - Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Джураев Миржалол - Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг абдоминал жарроҳлик бўлими илмий раҳбари

Каримов Шавкат Ибрагимович - Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори

Юсупов Азамат Фархадович - Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан

Ваисов Адхамджон - Тошкент давлат тиббиёт университетининг 1-дерматовенерология ва косметология кафедраси профессори

 

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Алиев Азиз Абдуллаевич - Қўқон шаҳри тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлими шифокор-неврологи, Фарғона вилояти

Алимухамедова Назира Агзамовна - Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник-диагностик лабораторияси лаборанти

 

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Мамасадиков Нурилло Шукруллаевич - Фарғона шаҳридаги “Central Asian medical university” нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси, Фарғона вилояти

 

I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Алиева Дилфуза Абдуллаевна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг “Оила ва никоҳ” маслаҳатхонаси мудири

Аляви Бахромхон Анисхонович - Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Ашуров Зарифжон Шарифович - Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Кулджанов Жолдас - Америка Қўшма Штатлари Сент-Луис университети шифохонасининг ортопедия бўлими мудири

Сабиров Улуғбек Юсупхонович - Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Ташмухамедова Барно Эркиновна - Тошкент шаҳридаги 1-болалар клиник шифохонасининг чақалоқлар патологияси бўлими мудири

Туляганов Даврон Бахтиярович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори

Фозилов Хуршид Ғайратович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

 

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Ахмедова Олия Маматқуловна - Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг аллергология бўлими мудири

Бабажанова Шахида Дадажановна - Республика перинатал марказининг акушерлик бўлими мудири

Бобоева Нодира Исроиловна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали туғуруқ бўлими дояси

Болкунова Фаина Владимировна - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат илмий тиббиёт кутубхонаси раҳбари

Киличев Ибадулла Абдуллаевич - Урганч давлат тиббиёт институтининг асаб касалликлари, тиббиёт психологияси ва психотерапия кафедраси профессори, Хоразм вилояти

Саидазизова Шахло Хибзиддиновна - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Узлуксиз Тиббий таълим миллий институтининг болалик даври асаб касалликлари кафедраси доценти

Юсупова Наргиза Сотволдиевна - Асака тумани маслаҳат-диагностика бўлимининг болалар шифокор-невропатологи, Андижон вилояти

 

“Дўстлик” ордени билан

Акико Фужи - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили

Аюбий Эисахан Аюб - Америка Қўшма Штатлари “Project C.U.R.E.” ташкилотининг ҳукумат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича бош директори

Баиев Хасан Жунидович - Россия Федерациясининг Е.П.Глинка номидаги Республика болалар клиник шифохонаси юз-жағ ва пластик жарроҳи

Гизатулина Назира Расуловна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи

Мусаев Ахмет Юсупович - Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар реанимацияси бўлими шифокор-реаниматологи, Қорақалпоғистон Республикаси

Пак Антонина Аликовна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг скрининг-тиббий маслаҳат бўлими шифокор-генетиги

Тойимбетова Галия Калабаевна - Зарафшон шаҳар кўп тармоқли марказий шифохонасининг юқумли касалликлар бўлими шифокори, Навоий вилояти

Царева Виктория Эдуардовна - Академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали бош шифокори

Усманова Паризод Абдикаюмовна - Республика болалар фтизиатрия ва таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари

 

I даражали “Саломатлик” ордени билан

Каримов Абдуфаррух Абдусатарович - Академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими илмий раҳбари

Разикова Илмира Садуллаевна - Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Рахматов Набижон Салиевич - Тўрақўрғон туманидаги “Янгиобод” оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Наманган вилояти

 

II даражали “Саломатлик” ордени билан

Бегманов Бахит Қудайбергенович - Шуманай туманидаги “Қарабайли” оилавий шифокорлик пунктининг оилавий шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси

Бобоқулова Ойсанам Рахматовна - Яккабоғ туманидаги “Саломатлик” хусусий клиникаси раҳбари, Қашқадарё вилояти

Ганиев Тулкунжан Гапирович - Тиббиёт бош бошқармасининг марказий клиник шифохонаси кардиология бўлими мудири

Ёқубов Ахрор Туйичиевич - Учтепа туманидаги “Jacksoft medical diagnostics services” хусусий клиникаси нейрожарроҳи, Тошкент шаҳри

Комилова Хури - Пискент тумани тиббиёт бирлашмасининг ички дорихонаси провизори, Тошкент вилояти

Камилова Алтиной Турсунбаевна - Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг гастроэнтерология илмий бўлими мудири

Каюмов Тахир Поттахович - Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг бош шифокори

Қодирова Раъно Ганиевна - Зангиота тумани юқумли касалликлар шифохонасининг бош шифокори, Тошкент вилояти

Мустафакулова Сахиба Евгашевна - Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасининг Равот бўлими мудири, Жиззах вилояти

Насретдинова Шохида Давранбековна - Андижон шаҳридаги 6-оилавий поликлиникаси бош шифокори, Андижон вилояти

Омонов Олим Муродуллаевич - Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

Усманова Гулнара Махамаджановна - Тошкент тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бош ҳамшираси

Холбекова Хакимахон Исмаиловна - Мирзаобод туманидаги 17-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Сирдарё вилояти

Чариева Салима Ибрагимовна - Қумқўрғон туманидаги 34-оилавий поликлиникаси мудири, Сурхондарё вилояти

Элов Боймурод Дилмуродович - Бухоро ногиронлиги бўлган аёллар учун “Ғамхўрлик” маркази шифокор-терапевти, Бухоро вилояти

Эргашова Мукарамой Журабаевна - Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг фармако-токсикологик таҳлил лабораторияси мудири

 

“Жасорат” медали билан

Бурибаева Араилим Кидировна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Пешку тумани бўлими ҳамшираси, Бухоро вилояти

Мирзаева Шоҳзода Бердиёровна - Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мудири, Қашқадарё вилояти

Уразбаева Светлана Турдимуратовна - Мўйноқ туманидаги “Қозоқдарё” оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси, Қорақалпоғистон Республикаси

 

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Ботиров Мейли Тураевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Косон тумани бўлими ҳайдовчиси, Қашқадарё вилояти

Гимранов Эмиль Илдарович - “UZINFOCOM” масъулияти чекланган жамияти бош директори

Махмудова Азиза Джумановна - Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Нарзуллаев Абдигафур Уракович - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси бош мутахассиси

“Соғлом турмуш” медали билан

Aхмедовa Шaҳло Aбдумуминовнa - Арнасой тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти

Ибрагимов Дилшоджон Соатиллаевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Давлатобод тумани бўлими фельдшери, Наманган вилояти

Кадирова Флора Закировна - Тиббиёт бош бошқармасининг 1-марказий консультатив-диагностик поликлиникаси жарроҳлик бўлими шифокор-оториноларингологи

Касимов Абдунаби Кадирович - Чилонзор туманидаги “Radiks” фармацевтика корхонаси таъсисчиси, Тошкент шаҳри

Тўраев Зафар Актамович - Хатирчи туманидаги 28-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Навоий вилояти

Худайбердиева Махсуда Буриевна - Ангор тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими санитария шифокори, Сурхондарё вилояти

Шоимқулова Малика - Бекобод туманидаги “Янгиҳаёт” оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Тошкент вилояти

Шукуров Шухрат Уткурович - Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот марказининг давлат соғлиқни сақлаш сиёсати самарадорлигини баҳолаш бошқармаси бош мутахассиси

“Келажак бунёдкори” медали билан

Иномов Фирдавс Улуғбек ўғли - Болалар миллий тиббиёт марказининг маслаҳат ва диагностика бўлими шифокор-неврологи

“Шуҳрат” медали билан

Абдуназаров Эркин Ғуломович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бувайда тумани бўлими ҳайдовчиси, Фарғона вилояти

Абдурахмонова Саноат Абдурафиковна - Самарқанд тумани соғлиқни сақлаш бўлими катта ҳамшираси, Самарқанд вилояти

Ахмедова Наргиза Махмудовна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали шошилинч кардиология ва терапия бўлими шифокор-кардиологи, Бухоро вилояти

Закирова Зебо Анвар қизи - Сирдарё тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси IT-оператори, Сирдарё вилояти

Кутлимуратова Энахан Эгамбергеновна - Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг поликлиника бўлими диагностика шифокори, Хоразм вилояти

Мурталибова Нодира Мирмаксудовна - Болалар миллий тиббиёт марказининг нефрология ва гемодиализ бўлими шифокор-нефрологи

Муртазаев Нозимжон Неъматович - Миллий тиббиёт марказининг нейрореанимация бўлими шифокор-неврологи

Низамов Улугбек Иргашевич - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари

Насиров Мансур Мухторович - Болалар миллий тиббиёт марказининг кам инвазив хирургия, трансплантология ва ортопедия бўлими мудири

Омонов Фахриддин Сапарович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Оққўрғон тумани бўлими фельдшери, Тошкент вилояти

Соатова Рано Ахматовна - Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг хирургия реанимацияси бўлими кичик тиббий ходими

Тошбўлова Мухайё Эгамқуловна - Жиззах ногиронлиги бўлган аёллар учун “Ғамхўрлик” марказининг кичик тиббий ходими, Жиззах вилояти

Умирзоков Низомиддин Апаевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Пахтачи тумани бўлими ҳайдовчиси, Самарқанд вилояти

Усмонов Саидаъло Комилжон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг стандартлар ва клиник қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бошқармаси бошлиғи

Усмонов Шухрат Уразали ўғли - Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг реабилитация бўлими мудири

Шоабсаров Абдушоҳид Аслонович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг куйганлар токсикология реанимацияси бўлими мудири

 

70
0

Изоҳ