• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:48

Марко Рубио ташрифини АҚШнинг Марказий Осиёга эътибори ортиши билан боғлашмоқда

АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи хорижий оммавий ахборот воситаларида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва иқтисодий аҳамияти ортиб бораётгани нуқтаи назаридан ёритилмоқда.

167
0
AP

Reuters агентлиги ташрифни АҚШнинг Марказий Осиё билан иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга интилиши билан боғлаган. Нашр минтақанинг табиий ресурсларга бойлиги ва савдо ҳамкорлигини ривожлантириш имкониятларига эътибор қаратган.

AFP ахборот агентлиги материалларини эълон қилган Yahoo News ва Barron’s нашрларида эса Вашингтоннинг минтақадаги дипломатик фаоллигига урғу берилган. Уларда АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон билан алоқаларни фаоллаштиришга интилиши қайд этилган.

Хорижий ОАВ таҳлилларида АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни савдо, инвестициялар ва минтақавий хавфсизлик соҳаларида ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

167
0

Изоҳ