• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:45

Тошкент вилоятида 15 кг гиёҳвандлик моддасини олиб ўтмоқчи бўлган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида жами 15 кг опий ва гашиш гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Моддаларнинг тарқалиши натижасида 75 минг дозага тенг гиёҳвандлик воситаларининг аҳоли орасига етиб бориши олди олинди.

89
0
видеодан кадр

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказди.

Биринчи ҳолатда, муқаддам судланган жиноий гуруҳ етакчиси 1985 ва 1973 йилларда туғилган шериклари билан бирга «Spark» автомобилида Тошкент–Андижон магистрал йўлига келган. Улар белгиланган жойда яшириб қўйилган 13 кг гашишни олаётган вақтда қўлга олинган.

Иккинчи ҳолатда, Бўка туманида 1972 йилда туғилган, муқаддам судланган гиёҳвандлик моддалари сотувчиси 1976 йилда туғилган шахсга 20 минг доллар эвазига 2 кг опийни сотаётган вақтда ушланган.

Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар қамоққа олинган.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни шубҳали шахслар ёки уларнинг фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлганда Telegram’даги «stopnarkobot» ботига мурожаат қилишга чақирди.

89
0

Изоҳ