• 12 012 сўм
    48.49
  • 13 463 сўм
    72.3
  • 143 сўм
    0.84
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    48.49
  • 13 463 сўм
    72.3
  • 143 сўм
    0.84
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Иқтисодиёт Бугун, 21:41

Ўзбекистон ва Гонконг қайта тикланувчи энергетика ва Янги Тошкент бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Гонконгнинг энг йирик холдингларидан бири — Henderson Land Group бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди.

34
0
uznews.uz

Музокаралар давомида қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ва таълим соҳаларида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Ўзбекистон инвестициялар учун очиқ эканини ва Гонконгнинг етакчи бизнес доиралари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Шунингдек, қўшма ташаббусларни, жумладан, янги ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази орқали қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

34
0

Изоҳ