• 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:28

Тошкентнинг Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланди

Акмал Жумабоев Нилуфар Аллабергенова ўрнига Яккасарой тумани ҳокими этиб тайинланди.

85
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Аллабергенова 2023 йилдан буён туманни бошқариб келаётган ва ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Жумабоев Акмал Мурадович Яккасарой туманининг янги ҳокими этиб тайинланган.

Акмал Жумабоев 1987 йилда Тошкент вилоятида туғилган. У 2011 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини, 2013 йилда эса мазкур институт магистратурасини тамомлаган.

2021 йил апрель ойидан буён у Сергели тумани ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Акмал Жумабоев ушбу лавозимда 2023 йил октябрь ойида Тошкентдаги туман ҳокимлигига раҳбарлик қилган биринчи аёл сифатида тайинланган Нилуфар Аллабергенованинг ўрнини эгаллади.

85
0

Изоҳ