• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Туризм Бугун, 10:54

Ўзбекистонда ички авиачипталар нархи 20 фоизгача арзонлаштирилди

16 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ички авиақатновлар учун авиачипталар нархи ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилди.

200
0
uznews.uz

Рақобат қўмитаси томонидан авиация бозоридаги тарифлар, нархларни шакллантириш тартиби ва хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди. Ташиш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари таҳлил қилиниб, чипталар нархини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Ушбу таклифлар юқори Инстанциялар томонидан қўллаб-қувватланиб, Рақобат қўмитаси “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда ички авиақатновлар бўйича тарифлар қайта кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 16 октябридан бошлаб ички йўналишларда авиачипталар нархлари ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилди.

Нархларнинг пасайтирилиши аҳоли учун авиақатновларни қулайлаштириш, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасида ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

200
0

Изоҳ