• 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:55

Ўзбекистонда болалар ва кексаларни тиланчиликка жалб қилганлик учун жарималар оширилди

Жамоат жойларида пул сўраш учун жарималар 2,2 миллион сўмгача, болалар ва бошқа фуқароларни тиланчиликка жалб қилганлик учун эса 6,6 миллион сўмгача оширилди.

71
0
uznews.uz

Ўзбекистонда тиланчилик ва вояга етмаган болаларни ушбу фаолиятга жалб қилганлик учун жазо кучайтирилди. Тегишли ўзгартишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилди.

Жамоат жойларида фаол равишда пул, озиқ-овқат ёки бошқа моддий бойликларни сўраш, яъни тиланчилик қилиш учун 3 баравардан 5 бараваргача БҲМ (1,32 миллион сўмдан 2,2 миллион сўмгача) миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланади. Илгари жарима 1 баравардан 3 бараваргача БҲМни ташкил этган.

Бу қоида аэропортлар, вокзаллар, бозорлар, боғлар, савдо мажмуалари ва уларга туташ ҳудудлар, шунингдек, кўчалар, автотураргоҳлар, стадионлар, бекатлар, йўл қатнов қисми, автобуслар, метро ва бошқа жамоат жойларидаги тиланчилик ҳолатларига тааллуқли.

Вояга етмаганлар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, руҳий бузилишлари мавжуд шахслар ва бошқа фуқароларни тиланчиликка жалб қилганлик учун жазо янада кучайтирилди.

Бундай ҳаракатлар учун жарима амалдаги 5–10 БҲМдан 10–15 БҲМгача, яъни 4,4 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмгача оширилди. 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси эса ўзгаришсиз қолди.

Бу чоралар инсоннинг ақлий-иродавий фаолиятига таъсир қилувчи алкогол ёки бошқа моддаларни истеъмол қилишга мажбурлаш орқали тиланчиликка жалб этиш ҳолатларига ҳам татбиқ этилади.

71
0

Изоҳ