Аввалроқ, ижтимоий тармоқда мактаб ўқувчи қизлари ўзаро уришгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, Олтинкўл тумани “Қўштепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги мактабда содир бўлган.
Ижтимоий тармоқлардаги ҳолат жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 14:00 лар чамасида (танаффус вақтида) мактабнинг уч нафар ўқувчи қизлари ўзаро тортишуви натижасида видеотасвирлардаги ҳолат рўй берган.
Ҳолат назоратга олиниб, туман ММТБ маъсуллари, профилактика инспектори Н. Назиров, мактаб раҳбарияти ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбат олиб борилиб, якунда ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ЎзМЖТКнинг 47-моддасини қўллаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мазкур синфни назоратида камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли синф раҳбари Ш.Н синф раҳбарлигидан озод этилди.
Изоҳ