• 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:19

Ўзбекистонда жинсий шилқимлик учун жарима ва қамоқ муддати оширилди

Жинсий шилқимлик учун биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий қамоқ муддати 5 суткадан 10 суткагача оширилди. Такрорий ҳуқуқбузарлик учун жарима ҳам кўпайтирилди.

92
0
Видеодан кадр

Ўзбекистонда жинсий шилқимлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Бу президент томонидан имзоланган қонунда назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41¹-моддасига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Янги тартибга кўра, шахсга нисбатан бир марта қўпол ёки бир неча бор такрорланган, унинг ташқи кўриниши ёхуд гавда тузилишини тасвирлаш, ишоралар қилиш, тегиниш ёки жинсий мойиллик хусусиятига эга бўлган чақириқларда ифодаланган, шахс учун номақбул бўлган ва унинг шаъни ҳамда қадр-қимматини камситувчи жинсий хусусиятга эга ҳаракатлар учун 10 баравардан 15 бараваргача базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)да жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Аввал бундай ҳуқуқбузарлик учун 2–5 БҲМ миқдорида жарима ёки 5 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Агар ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, жарима миқдори 5–7 БҲМдан 15–20 БҲМгача оширилди. Бундай ҳолатда 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси муқобил жазо сифатида сақлаб қолинди.

Қонун билан киритилган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумотни Президентнинг расмий сайтида ўқиш мумкин.

92
0

Изоҳ