• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 21:01

Мирзиёев болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ёки умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бундай жиноятлар учун жавобгарликка тортишнинг даъво муддати ҳам қўлланилмайди.

48
0
uznews.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Қонун билан амалдаги қонунчиликнинг бешта кодекси ва олтита қонунига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилмоқда.

«Болага зарар ва оғриқ етказган ҳар бир шахс — таълим муассасалари ходимларидан тортиб, зўравонлик содир этган яқинларигача — жавоб беради. Боланинг ўлимига сабаб бўлган ҳар қандай жиноят учун жазони енгиллаштиришга йўл қўйилмайди», — деб таъкидлади Саида Мирзиёева.

Янги қонунга кўра, 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Бундай жиноятлар учун даъво муддати ҳам белгиланмайди.

«Боланинг хавфсизлиги турли ҳолатларга боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва қадр-қимматига тажовуз қилган ҳар бир шахс қаттиқ жазодан қутулиб қолмаслигини билиши керак», — дея қўшимча қилди Президент Администрацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, болаларга қарши жиноятлар учун жазони кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси 28 сентябрь куни парламентга киритилган ва 2 декабрь куни Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган эди.

Ҳужжатда вояга етмаганлар учун қўшимча процессуал кафолатлар жорий этиш, шунингдек, зўравонлик учун жавобгарликка тортилган шахсларнинг болалар билан ишлашини чеклаш ҳам назарда тутилган.

48
0

Изоҳ