«Дунё» ахборот агентлиги хабар беришича, мусобақада 35 га яқин мамлакатдан 140 дан ортиқ патруль гуруҳи иштирок этган. Улар орасида Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия, Италия, Покистон ва Қозоғистон жамоалари ҳам бор.
Иштирокчилар 48 соат давомида тоғли, ботқоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларда турли синовлардан ўтган. Улар разведка вазифаларини бажариш, шартли жанговар вазиятларда ҳаракатланиш, тўсиқларни енгиб ўтиш ва ярадорларга ёрдам кўрсатиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этган.
Шунингдек, ҳарбийлар кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий таҳдидлар шароитида ҳаракат қилиш кўникмаларини ҳам синовдан ўтказган.
Халқаро мутахассислар Ўзбекистон жамоасининг тайёргарлиги ва белгиланган вазифаларни бажариш маҳоратини юқори баҳолаган.
Маълумот учун, Cambrian Patrol мусобақаси 1959 йилдан буён ўтказиб келинади. Унинг асосий мақсади халқаро ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш, профессионал тажриба алмашиш ва ҳарбий бўлинмаларнинг амалий тайёргарлигини синашдан иборат.
Изоҳ