• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:57

Ўзбекистонда хонадонлардаги иссиқхоналар учун ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда хонадонлардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш, айланмадан олинадиган солиқдан озод қилиш ҳамда электр энергияси харажатларининг ярмини қоплаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, янги иссиқхоналар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режалаштирилган.

55
0
prezident.uz

Президент хонадонлардаги иссиқхоналарни модернизация қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар билан танишди.

Таклифларга кўра, 2030 йилгача хонадонлардаги иссиқхоналар учун ер ва мол-мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиши, айланмадан олинадиган солиқ бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, энергия тежамкор тизимлар истеъмол қилган электр энергияси харажатларининг 50 фоизини қоплаш таклиф этилмоқда.

Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги хонадонларга яшил энергия манбаларини жорий этиш ва самарали ускуналар ўрнатиш учун 100 млн сўмгача грантлар ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, янги яшил иссиқхоналар қуриш учун 300 млн сўмгача, мавжуд иссиқхоналарни модернизация қилиш учун эса 150 млн сўмгача имтиёзли кредитлар бериш назарда тутилмоқда.

Иссиқхона хўжалигига ихтисослашган 50 та маҳаллада эҳтиёжманд оилалар учун экологик хавфсиз иссиқхоналар ташкил этиш режалаштирилган.

Иссиқхона хўжаликларида ҳосил бўладиган ифлосланган дренаж ва фильтрация сувларини йиғиш, тозалаш ҳамда қайта ишлатиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бунинг учун ихтисослашган оператор фаолиятини йўлга қўйиш ва Оҳангарон туманида зарур инфратузилмани яратиш таклиф этилди.

Шунингдек, иссиқхона маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

55
0

Изоҳ