• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:15

Ўзбекистонда халқаро курьерлик жўнатмаларини расмийлаштириш божхона йиғими 20 фоизга камайтирилади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 ноябрдан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхонада расмийлаштириш учун белгиланган йиғим 20 фоизга камайтирилади. Шунингдек, мамлакатда қуруқ портлар сони оширилади, чегара ўтказиш пунктларининг ўтказувчанлик қуввати икки баравар кўпайтирилади ва транспорт-логистика марказларига солиқ ҳамда божхона имтиёзлари берилади.

95
0
uznews.uz

Президент транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, 2026–2030 йилларда транспорт-логистика тизимини ривожлантириш бўйича қатор мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.

Жумладан, транспорт-логистика марказларининг йиллик қуввати камида 40 млн тоннага етказилади. Транспорт ва логистика хизматлари экспорти 3,5 млрд долларга, мамлакат ҳудуди орқали транзит юк ташиш ҳажми эса 18,5 млн тоннага етказилади.

Барча белгиланган талабларга жавоб берадиган халқаро қуруқ портлар сони 24 тадан 30 тага оширилади. Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларининг ўтказувчанлик қуввати ҳамда транспорт-логистика марказларининг контейнерларга ишлов бериш имкониятлари икки баравар кўпайтирилади.

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри, Бухоро вилоятининг Олот тумани, Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани, шунингдек, Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Оҳангарон туманлари транспорт-логистика фаолиятига ихтисослаштирилади.

Транспорт-логистика марказларида терминалларни бошқариш (TOS) ва омбор комплексларини бошқариш (WMS) тизимлари жорий этилади. 2030 йил охиригача улар Транспорт вазирлигининг «E-logistika» платформасига уланади.

Транспорт-логистика марказларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилади

Қарорга мувофиқ, 2040 йилгача транспорт-логистика марказлари ер солиғи ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинади. Бунинг учун марказлар ЭСКАТОнинг Қуруқ портлар тўғрисидаги битимига киритилган бўлиши, тегишли бошқарув тизимларини жорий этиши ва «E-logistika» платформасида камида «BB» рейтингга эга бўлиши керак.

2029 йил 1 августга қадар тегишли реестрга киритилган транспорт-логистика марказлари республикада ишлаб чиқарилмайдиган омбор ускуналари, юклаш-тушириш техникаси, агрегатлар ва эҳтиёт қисмларни импорт қилишда божхона божлари ҳамда мажбурий сертификатлашдан озод этилади.

Шунингдек, 2027 йил 31 декабрга қадар M2, M3 ва N тоифадаги транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар республикада ишлаб чиқарилмайдиган бутловчи қисмларни божхона божларисиз импорт қилиши мумкин.

95
0

Изоҳ