• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:31

Ўзбекистон ҳарбийлари «Cambrian Patrol – 2026» мусобақасида кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Буюк Британияда ўтказилган халқаро ҳарбий мусобақада 35 га яқин мамлакат вакиллари орасида кумуш медалга сазовор бўлди.

83
0
"Dunyo" AA

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси Уэльсда бўлиб ўтган «Cambrian Patrol – 2026» халқаро мусобақасида муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Мусобақада Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия, Италия, Покистон ва Қозоғистон каби 35 га яқин мамлакатдан 140 дан ортиқ патруль гуруҳи қатнашди.

Иштирокчилар 48 соат давомида тоғли, ботқоқли ва бориш қийин бўлган ҳудудларда синовлардан ўтди. Улар тахминан 70 километр масофани босиб ўтиб, разведка вазифаларини бажариш, шартли жанговар вазиятларда ҳаракатланиш, тўсиқларни бартараф этиш ва ярадорларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича маҳоратини намойиш этди.

Шунингдек, ҳарбийлар кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий таҳдидлар шароитида ҳаракат қилиш бўйича ҳам синовдан ўтказилди. Халқаро мутахассислар Ўзбекистон жамоасининг тайёргарлиги ва вазифаларни бажариш маҳоратини юқори баҳолади.

«Cambrian Patrol» мусобақаси 1959 йилдан буён ўтказиб келинади. Ҳозирда уни Буюк Британия Қуролли Кучларининг 160-Уэльс бригадаси ташкил этади. Мусобақа ҳарбий бўлинмаларнинг амалий тайёргарлигини синаш, тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

83
0

Изоҳ