• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:27

Ўзбекистонда кибермошенгарликдан жабрланганларга 210 млрд сўмга яқин маблағ қайтарилди

Жорий йилнинг тўққиз ойида 17 мингдан ортиқ кибержиноят фош этилди, 77,3 млрд сўмнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига йўл қўйилмади. Шунингдек, жиноий фаолият билан боғлиқ 43 мингдан ортиқ банк картаси блокланди.

45
0
uznews.uz

Ички ишлар вазирлигида вазир Азиз Тошпўлатов раҳбарлигида киберхавфсизликни таъминлаш ва кибержиноятларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Марказий банк билан ҳамкорликда яратилган махсус тизим ва банк карталаридан ўғирланган маблағларни блоклаш механизми орқали жорий йилнинг тўққиз ойида 77 млрд 344 млн сўмнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши олди олинган. Жиноий фаолият билан боғлиқ 43 001 та банк картаси блокланган.

Ҳисобот даврида 17 483 та кибержиноят фош этилган бўлиб, уларнинг 5 600 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ташаббуси билан аниқланган. 19 мингдан ортиқ фуқарога жами 209 млрд 934 млн сўмдан зиёд моддий зарар қоплаб берилган.

Бундан ташқари, фуқароларнинг банк ҳисобларидан пул маблағларини ноқонуний ечиб олишга мўлжалланган 38 мингдан ортиқ зарарли фишинг дастурларининг фаолиятига чек қўйилган. Натижада 668 мингдан ортиқ фуқаронинг қурилмалари ва маблағлари ҳимоя қилинган.

Интернет мониторинги давомида 6 771 та хабар ўрганилиб, 3 192 та хавфли ресурс блокланган. Шунингдек, фуқароларни фирибгарликка ундаган 1 446 та зарарли ҳаволанинг фаолияти тўхтатилган.

Кибермаконда тақиқланган материалларни тарқатгани учун 335 нафар шахс маъмурий, яна 1 011 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Йиғилишда Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмагани танқид қилинган.

Ҳудудларда белгиланган вазифалар ижросидаги камчиликларни бартараф этиш, раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш ва профилактика тадбирлари самарадорлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланган.

Йиғилиш якунида масъулларга кибержиноятларнинг олдини олишда замонавий ахборот платформаларини кенг жорий этиш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш бўйича топшириқлар берилган.

45
0

Изоҳ