• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 20:28

Тошкент вилоятида тозалаш иншоотлари қурилишида 13,9 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилингани аниқланди

Нурафшон шаҳридаги тозалаш иншоотлари қурилишида бажарилган ишлар қиймати сохта ҳужжатлар орқали 13,9 млрд сўмга ошириб кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

40
0
uznews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда Нурафшон шаҳридаги тозалаш иншоотлари қурилишида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ўртасида тузилган шартнома доирасида бажарилган қурилиш ишлари бўйича сохта ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ушбу ҳужжатларда қурилиш ишларининг қиймати 87,2 млрд сўм этиб кўрсатилган. Бироқ амалда бажарилган ишлар қиймати 73,3 млрд сўмни ташкил этган.

Шу тариқа, бажарилмаган ишлар қийматини қўшиб кўрсатиш орқали 13,9 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

40
0

Изоҳ