• 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:20

Ўзбекистонда самолётда ўзини тутиш қоидаларини бузганлик учун жарималар оширилиши мумкин

Самолёт бортидаги қоидаларга риоя қилмаганлик учун жарималар оширилиши, такрорий қоидабузарликлар учун эса алоҳида жавобгарлик жорий этилиши мумкин.

85
0
uznews.uz

Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 117-моддасини (Ҳаво кемасида ўзини тутиш қоидаларини бузиш) янги таҳрирда баён этиш таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, йўловчи ҳаво кемаси командири ёки унинг номидан иш юритувчи экипаж аъзосининг бортдаги хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиш бўйича кўрсатмаларини бажармаса, унга нисбатан БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (2,2 млн сўмдан 4,4 млн сўмгача) жарима қўллаш таклиф этилмоқда.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, жарима миқдори БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (6,6 млн сўмдан 8,8 млн сўмгача) этиб белгиланиши мумкин.

Ҳозирда кодекснинг 117-моддасида ҳаво кемаси бортида бўлган шахслар командир ёки унинг номидан иш юритувчи экипаж аъзосининг кўрсатмаларини бажармагани учун БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима белгиланган. Бироқ бундай ҳуқуқбузарликни такроран содир этганлик учун алоҳида жавобгарлик назарда тутилмаган.

Қонун лойиҳаси парвозлар хавфсизлигини ошириш ва фуқаро авиацияси қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган.

Лойиҳа муҳокамаси 24 октябрга қадар давом этади.

85
0

Изоҳ